Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этанлар сони 618 кишига етди
(last modified Wed, 13 Jan 2021 05:55:38 GMT )
Январ 13, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этанлар сони 618  кишига етди
    Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этанлар сони 618 кишига етди

Ўзбекистонда ўтган кун давомида яна 53 кишида коронавирус аниқланиши билан касалланганлар сони 77 716 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 7 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти Ўзбекистон ССВ га таяниб.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 618 нафарга етди.

Мамлакатда 76 197 бемор коронавирусдан фориғ бўлган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 901 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

 

Ёрлиқ