Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Mon, 01 Feb 2021 12:04:03 GMT )
феврал 01, 2021 17:04 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказганини мамлакат ТИВ матбуот хизмати хаар қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Атмар Ўзбекистон томонининг Афғонистон иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги иштирокини юқори баҳолади. Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Томонлар Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун афғонлараро сиёсий музокараларнинг муқобили йўқлигини таъкидладилар”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Афғонистон томони Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

Камилов ва Атмар бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилди ва келишиб олди.