Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони яна ошиб 622 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 79303нафарни ташкил этмоқда. Кеча яна 66 инфекция аниқланди
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 42 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга этди.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар 77726 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда