Ўзбекистон делегацияси ЕИ билан ҳамкорликни муҳокама қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i5836
Делегация "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашуви ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 03, 2016 12:35 Asia/Tashkent
  • Делегация \
    Делегация \"Марказий Осиё — Европа Иттифоқи\" шаклидаги минтақалараро

Делегация "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашуви ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2016 йилнинг 4 ва 5 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Брюссел шаҳрида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилик қилади. "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашуви ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда минтақавий хавфсизлик ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.Бундан ташқари, ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.