Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди
(last modified Wed, 17 Feb 2021 06:07:52 GMT )
феврал 17, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди
    Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тиклангани эълон қилди.

Дарё сайтига кўра,, қатновлар 4 ва 18 март кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Тошкент–Франкфурт: учиш – 06:15, қўниш – 09:05;

Франкфурт–Тошкент: учиш — 11:05, қўниш – 21:20.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки агентларнинг офисларидан сотиб олиш мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов 11 февраль куни бекор қилинганди.

Ёрлиқ