Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда 4 миллиондан ортиқ кишилар эмланади
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталованинг маълум қилишича, республика бўйлаб уларнинг сони 4 112 668 нафарни ташкил этади.
Дарё сайтига кўра, Шундан:
65—74 ёшгача бўлган қариялар 1 085 797 нафар;
75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 686 нафар;
85 ёш ва ундан юқори ёшдаги кексалар 139 280 нафар;
тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар;
сурункали касалликлари бор аҳоли (18−65 ёш) 888 190 нафар;
мактаб ўқитувчилари 689 383 нафар;
мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 426 нафар;
қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 180 минг нафар.
Улар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.