2021 йилда Москва -Тошкент ўртасидаги ҳамкорликлар янада оширилади
Россия ва Ўзбекистон парламент расмийлари онлайн шаклидаги учрашувида икки томонлама ҳамкорликлар, меҳнат миграцияси, туризмни ривожлантириш, иқтисодиёт ва савдо бўйича келишиб олишди.
Ўзбекистон-Россия сенати парламентларо ҳамкорлик комиссиясининг 5 чи йиғилиши Ўзбекистон сенати спикерининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Россия федерал парламенти федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Илёс Умаханов иштирокида видеоконференция орқали ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон сенати ва Россия федерацияси кенгаши ўртасидаги самарали ҳамкорлик ишончли халқаро парламент тузилмалар доирасида ҳар томонлама ҳамкорликларни ривожлантииш ва мустаҳкамлашга ёрдам берилиши эълон этилди.
Ўзбекистон ва Россия расмийлари пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги ва саноат комплекслари соҳасида ўзаро ҳамкорликлари кенгайтириш масаласини муҳокама қилишди.
Эслати ўтамиз, 2020 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига биноан икки мамлакат ўртасидаги товар айирболаш ҳажми 2019 йилга қараганда 1,5 баравар ошган.
Россия давлати Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва савдо шеригларидан ҳисобланади.Россия давлати Ўзбекистн мустақиллигини 1992 йил март ойида расман эътироф этиб уша санадан бошлаб икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.