Ўзбекистон транспорт-логистика йўлакларини кенгайтиришни таъкидламоқда
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари, Жасурбек Чориев “Ўзбекистон Республикасининг транспорт дипломатияси: минтақавий ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” мавзусига бағишланган давра суҳбати давомида Ўзбекистон транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш пайида эканлигини маълум қилди
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари шунингдек шу сабабли минтақа мамлакатлари ўзларининг транспорт йўналишларини ривожлантиришга ҳаракат қилиш билан бирга турли хил лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишмоқда деб таъкидлади.
Чориев ўз сўзларида Ўзбекистон Россия ҳукумати талаб қиладиган талабларни ўрганиб чиққан: касалланиш даражаси, аҳоли бошига касалланиш ҳолатлари ва касалланиш суръати деб изоҳлади.
“Мамлакатимиз Россия махсус комиссияси томонидан ўрнатилган барча мезонларга мос келади. Мунтазам парвозларни қайта тиклаш учун тўлиқ асосимиз бор. Ҳозирча россиялик ҳамкасбларимизнинг жавобини кутяпмиз”, - деди Чориев.
Транспорт вазири ўринбосари икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиш муддати борасида ҳам фикр билдирди.
“Ўйлайманки, март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлади. Чунки биз Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этганимизга қарамай ҳозирча жавоб олмадик", - дея фикр билдирди у.