Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланиши билан касаллананлар сони 80678 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i59382-Ўзбекистонда_яна_111_кишида_коронавирус_аниқланиши_билан_касаллананлар_сони_80678_нафарга_етди
Кеча Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқлангани ва жами беморлар сони 80678 нафарни ташкил этганини мамлакат ССВ хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 15, 2021 10:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланиши билан касаллананлар сони 80678 нафарга етди
    Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқланиши билан касаллананлар сони 80678 нафарга етди

Кеча Ўзбекистонда яна 111 кишида коронавирус аниқлангани ва жами беморлар сони 80678 нафарни ташкил этганини мамлакат ССВ хабар қилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг 4 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланганини Спутник хабар қилган.

Республикада соғайганлар жами 79331 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.