апрел 02, 2021 12:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ўтган 24 соат ичида яна 189 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 83 239 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра 1 апрель куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 189 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  1. 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 24 нафари Тошкент вилоятида,
  • 142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда ва Жиззахда 1 нафардан, Наманганда 3 киши, Бухорода 5 киши, Тошкент вилоятида 17 киши, Тошкент шаҳрида эса 141 киши, республика бўйича жами 168 киши COVID-19 дан тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатда касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга етган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1306 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 2021 йил 1 апрелдан бошланди. Эмлаш тадбирлари апрель ойида вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларда бошланади, май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилмоқда, июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмланади.

Ёрлиқ