Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1500дан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i60268-Коронавирус_Шифохоналарда_даволанаётган_беморлар_сони_1500дан_ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 195 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 10, 2021 14:42 Asia/Tashkent
  • Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1500дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 195 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 9 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84724 (+195) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

1 нафари Андижон вилоятида,

3 нафари Бухоро вилоятида,

2 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Наманган вилоятида,

19 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

3 нафари Фарғона вилоятида, 

2 нафари Хоразм вилоятида,

23 нафари Тошкент вилоятида,

134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,

Бухоро вилоятида 7 нафар,

Жиззах вилоятида 4 нафар,

Фарғона вилоятида 2 нафар,

Хоразм вилоятида 8 нафар,

Тошкент вилоятида 21 нафар,

Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82586 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 1504 нафарни ташкил этмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.