Ўзбекистон Европа Иттифоқининг божсиз экспорт қилиш имтиёзларини қӯлга киритди
(last modified Sun, 11 Apr 2021 13:37:15 GMT )
апрел 11, 2021 18:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Европа Иттифоқининг божсиз экспорт қилиш имтиёзларини қӯлга киритди

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг умумий имтиёзлар тизимидан (ГСП +) фойдаланувчига айланди.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали менежмент бўйича имтиёзлари махсус тизими (ГСП +) амалга оширилади.
Умумий имтиёзлар тизими (ГСП +) Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Ўзбекистон ГСП + тизимига қўшилиши учун инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлимни бошқариш бўйича 27 та йирик халқаро конвенсияларга риоя қилиши керак.
Аввалроқ, Ўзбекистон президенти Шавкат  Мирзиёев Парламентга йўллаган мурожаатида,  Европа Иттифоқининг божсиз экспорт қилиш имтиёзларини (ГСП +) сӯрагани ҳақида хабар берилган эди.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий алоқалар 1994 йил 16 ноябрда ўрнатилди ва Брюсселда Ўзбекистон элчихонаси 1995 йил январ ойидан бери ишламоқда.