Ўзбекистонда бир кунда 402 кишида коронавирус касаллиги аниқланди
(last modified Fri, 30 Apr 2021 09:13:20 GMT )
апрел 30, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  бир кунда 402 кишида коронавирус касаллиги аниқланди

Ўзбекистонда 29 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 402 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир.

Бундан аввалги антирекорд 24 апрель куни қайд этилган, ўшанда 399 кишида COVID-19 тасдиқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 90 808 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 69 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 64 нафари Тошкент вилоятида,
  • 209 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Андижонда 18 нафар, Қашқадарёда 3 нафар, Навоийда 6 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 22 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 1 нафар, Тошкент вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86 774 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволаняпти.

Аввалроқ Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатиши, Ўзбекистондаги яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди.