Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
(last modified Mon, 03 May 2021 04:41:39 GMT )
май 03, 2021 09:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Шу кунларда Ҳиндистон коронавирус эпидемиясидан қаттиқ азият чекмоқда, дори воситалари ва сунъий нафас олиш аппаратлари етишмаслиги кўплаб қурбонларга олиб келмоқда

 Ўзбекистон ҳукумати шу кунларда коронавирус эпидемиясининг энг оғир дамларни бошидан кечираётган Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақида Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги веб сайтида айтиб ўтилган.

"Стратегик шериклигимизни янада чуқурлаштирмоқдамиз. Ўзбекистондан 100 та кислород концентратори ва бошқа тиббий буюмлар совғасига миннатдормиз", - дейилган хабарда.

Ундан ташқари ҳинд расмийлари ушбу инсонпарварлик ёрдамига, қўшимча 51 дона кислород концентратори миқдорида, ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистондаги ҳинд бизнеси жамоатчилигига ҳам алоҳида миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича янги жаҳон антирекордини ўрнатган. Бугун ушбу мамлакатда касалланганлар сони 402 минг кишидан ошиб кетган. Бу ерда айни дамда дори-воситалари, кислород аппаратлари ва вакциналар етишмоқчилиги ўткир муаммога айланган. Кунлик қурбонлар сони 2-3 минг кишини ташкил қилмоқда.

Ёрлиқ