Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди
(last modified Fri, 14 May 2021 09:17:03 GMT )
май 14, 2021 14:17 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди

Бугун, 14 май куни, Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Тожикистон делегацияси 15 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келиши хабар берилганди

Ёрлиқ