Мирзиёев: ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш зарур
Кеча Евросиё олий иқтисодий кенгашининг видеоконференция шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Евросиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишда Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Россия президенти Владимир Путин, Куба президенти Мигел Диас-Канел Бермудес, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва Евросиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович қатнашдилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг Олий кенгаши йиғилишида ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири, деб айтди.
Ўзбекистон ва ЕОИИдаги барча шериклар ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш учун катта салоҳият мавжуд.
“Биз тўсиқларни бартараф этиш ва савдо-сотиқни тартибга солиш бўйича таъриф чораларини янада яқинлаштириш борасида ЕОИИнинг барча аъзолари билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, - деди президент.
Мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясининг ривожланиши иқтисодиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантириш имконини беради. Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда таъсир ўтказиш учун катта салоҳият мавжуд.
Транспорт-транзит соҳаси - иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун катализатор ҳисобланади. Шу сабабли товарларни чегаралар орқали тезкорлик ўтиш масалаларини ҳал қилиниши талаб қилади.
Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди.