Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 17-23 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев : Ҳамма ташқи қарзимиз ўсиб бораётганини айтмоқда.
- Ўзбекистон президенти Жаҳон банки президентининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
- Мирзиёев «Россия темир йўллари» раисини қабул қилди
- Жаҳон банки Ўзбекистонга яна $289 млн кредит ажратди.
- Мирзиёев: ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш зарур.
- Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларда ҳамкорлик қилишади.
- Ўзбекистон Қозоғистон билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.
- Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан яна 1 млн доза келтирилди.
- Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо-иқтисодий айланмаси ошиб бормоқда.
- Москвада 500 нафарга яқин ўзбекистонлик маош кечикаётганидан шикоят қилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки президентининг ўринбосари Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Томонлар учрашувида Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатда, ва умуман, минтақада барқарор тараққиётни
таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорлик даражасини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди деб хабар қилган Дарё сайти.
Учрашувда давлат раҳбари Анна Бердени Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.
Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси катта мамнуният билан қайд этилди.
Банкнинг ҳар томонлама кўмаги билан мамлакатда бозор ислоҳотлари ва ижтимоий янгиланишлар дастурини амалга ошириш давом этаётгани таъкидланди.
Жаҳон банки гуруҳининг тузилмалари иштирокидаги лойиҳаларни илгари суриш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуи белгиланган «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. «Мамлакат платформаси» тизими жорий этилган.
Лойиҳаларнинг умумий портфели 7 миллиард долларга етмоқда. Ҳозирги дастур таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби устувор соҳалар ва бошқа кўплаб йўналишларни қамраб олган умумий қиймати 4,1 миллиард долларлик 23 та лойиҳани ўз ичига олган.
Х Х Х
Куни кеча Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Aнна Бёрде ўртасида
Ўзбекистон ва Жаҳон банки вакиллари музокаралари якунида “Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича молиявий ва грант битимлари имзоланди. Ушбу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан $239 млн имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича $7,8 млн гранти ажратилади деб хабар қилган Дарё сайти.
Лойиҳа якунида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида канализация-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.
Х Х Х
Ўзбекистон Қозоғистон билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди
Uzbekistan Airways Урганчдан Актауга қатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.
Жорий йил 29 май кунидан бошлаб, ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Урганч шаҳридан Қозоғистоннинг Актау шаҳрига доимий қатновларни амалга оширишни бошлайди.
Урганч – Актау парвоз чиптаси нархи: 1 099 000 сўмдан;
Урганч – Актау – Урганч авиачиптаси нархи: 1 880 000 сўмдан.
Х Х Х
Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан яна 1 миллион доза келтирилганини Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
27 март ва 27 апрель кунлари мазкур вакцинанинг аввалги 2 миллион дозаси келтирилган эди. Шунингдек, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза «Спутник V» вакциналари ҳам олиб келинган.
«Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган», дейилади Ўзбекистон ССВ хабарида.
Х Х Х
Яқинда Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги раҳбари Завки Завкизода Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ўртасида музокаралар бўли ўтди.
Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари учрашуви савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг 8-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Завкизода Ўзбекистон Тожикистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири сифатида баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 104 миллион доллардан ошди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 миллион долларга кўп.
Музокаралар давомида томонлар асосий эътиборни савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларга қаратишга келишиб олдилар, шунингдек, Тожикистоннинг эркин иқтисодий зоналарида қўшма корхоналар қуришни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида вазирлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.