"Спутник V" Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади
Тошкент ва Москва "Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олди
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдон танлаб олинган, деди РИА Новостига берган интервьюсида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
Спутник сайтига кўра, Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев берган топшириғи доирасида "Спутник V"ни (республикада) ишлаб чиқаришга келишиб олдик.
Россия вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонга 23 апрел куни етказиб берилган эди. "Спутник V"нинг иккинчи компоненти (50 минг доза) Тошкентга 27 апрел куни олиб келинган. Ушбу препарат билан пойтахтда вакциналаш ишлари 28 апрелдан старт олган эди. Биринчи навбатда ёши 65 дан юқори бўлган инсонлар ушбу препарат билан эмланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт соҳасидаги муносабатлари COVID текширувидан муваффақиятли ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Михаил Мурашко бошчилигидаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси билан учрашувда учрашув доирасида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган ҳамда ушбу университет билан ўртасида ҳамкорлик келишув имзоланди деб хабар қилди.