июн 09, 2021 09:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари биринчи марта 35 млрд доллардан ошди
    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари биринчи марта 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига таяниб, Спутник сайти хабар қилган.

Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати ошиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.

Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

 

Ёрлиқ