Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 6 нафар аъзоси қўлга олинди
июн 20, 2021 10:44 Asia/Tashkent
Cамарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат «Ҳизб ут-таҳрир» террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди.
6 нафардан иборат «Ҳизб ут-таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида бу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ