Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 21 Jun 2021 16:02:32 GMT )
июн 21, 2021 21:02 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  14-20 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади.
  2. Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
  3. Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди.
  4. Анталияда Абдулазиз Комилов Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан мулоқот қилди.
  5. Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Жанубий Корея Миллий полиция агентлигининг Бош комиссарини қабул қилди.
  6. Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади.
  7. Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонун имзоланди.
  8. Жорий йилнинг 3 ойида Россиядан Ўзбекистонга қарийб 1 млрд доллар ўтказилди.
  9. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади.
  10. Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-таҳрир»нинг 6 нафар аъзоси қўлга олинди.
  11. Жиззахда ҳам террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
  12. Ўзбекистонда яна экстремистлар гуруҳи ҳибсга олинди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Иброҳим Раисийни Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклаганини Ўзбекистон президенти матбуот котиби хабар қилди.

«Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди», дейилади хабарда.

Х  Х  Х

Ўзбекистон жанубий вилоятларидаги шаҳарлар Жаҳон банки кўмаги билан ўз хизматлари ва инфратузилмасини яхшиланиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг икки жанубий вилоятидаги шаҳарлар «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ўз хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаши мумкин. Жаҳон банки директорлар кенгаши лойиҳанинг ушбу компонентини амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратишни тасдиқлади. Жаҳон банки гуруҳи аъзоси бўлган Халқаро тараққиёт ассоциацияси уни Ўзбекистон ҳукуматига жуда паст фоизда ва 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит шаклида тақдим этади деб хабар қилган Кун сайти.

Қўшимча молиялаштириш Жаҳон банки молиявий кўмаги билан 2019 йилдан буён Бухоро (Когон шаҳри), Наманган (Чортоқ шаҳри), Тошкент (Янгийўл ва Пскент шаҳарлари) вилоятларида амалга оширилаётган лойиҳанинг географик кўламини кенгайтиради.

Лойиҳа янги компоненти бўйича тадбирлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг алоҳида ўрта шаҳарларини қамраб олади. Мамлакат ушбу қисмидан лойиҳада иштирок этадиган шаҳарлар якуний рўйхати вилоят ва шаҳар ижро ҳокимиятлари билан маслаҳатлашувлар тугаганидан сўнг кейинги 6 ой ичида тасдиқланиши режалаштирилган. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари ва имкониятлари ҳисобга олинади.

Ушбу икки вилоятда лойиҳада иштирок этадиган ўрта шаҳарлар махсус инвестицион ривожланиш дастурларини амалга оширишни молиялаштириш учун маблағ олади. Улар таркибига шаҳар инфратузилмаси ва тегишли хизматларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар киради.

Х  Х  Х

Жорий йилнинг 3 ойида Россиядан Ўзбекистонга қарийб 1 млрд доллар ўтказилди

2021 йилнинг I чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 967 миллион доллар ўтказилди. Бу ҳақда РФ Марказий банки маълум қилди.

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда бўлган. Ўзбекистондан кейин энг кўп пул Қирғизистонга ўтказилган – 407 млн доллар деб хабар қилган Аниқ.уз.

Россиядан Ўзбекистонга битта ўтказманинг ўртача миқдори кўпайган. 2020 йилнинг дастлабки уч ойида битта ўтказма ўртача 309 долларни ташкил қилган бўлса, жорий йилда 347 долларга тенг бўлган.

Биринчи чоракда Россиядан Тожикистонга 329 млн доллар пул ўтказилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга кам.

Биринчи чоракда Россиядан энг кўп Швейцарияга ўтказилган – 1 млрд 772 млн доллар.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида, автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган ташрифи чоғида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзити тўғрисида битим имзоланган деб хабар қилган Кун сайти Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўзларига таяниб.

«Давлатимиз раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасида транспорт ва транзит соҳаларида кенг ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Жумладан, икки мамлакат транспорт вазирлари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзити тўғрисида битим имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида ташишларни кўпайтириш учун бундан буён ҳам қулай шароит яратишга келишиб олинди.

Жумладан, автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади. Юк ташишлар учун преференциялар тақдим этиш давом эттирилади.

Х  Х  Х

Cамарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари Ургут туманида фаолият юритаётган 6 нафардан иборат «Ҳизб ут-таҳрир» террористик ташкилоти аъзоларининг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди.

6 нафардан иборат «Ҳизб ут-таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида бу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.