Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкентга келди
Афғонистонда Толибон ҳужумларини авж олгани бир бир пайтида, бу мамлакат президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди.
Афғонистон президенти бугун ва эртанги санада Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади.
Афғонистон президенти бугун ва эртанги сана Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади деб хабар қилган Кун сайти.
Бу конференцияда иштирок этиш учун Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда.
Шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, 20дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари конференцияда иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600дан ортиқ.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев конференция доирасида Афғонистон ва Покистон раҳбарлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.