июл 18, 2021 14:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози адо этилмайди
    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози адо этилмайди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози коронавиурс туфайли билан адо этилмайдиган бўлиб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди. Шунингдек, жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди.

Газета.уз сайтига кўра,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2021 йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши бўйича фатвосини эълон этган.

«Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади», — дейилади фатвода.

Шунингдек, юқоридаги сабабларга кўра жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайдиган бўлди. Бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

Ёрлиқ