Ўзбекистонда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд қайд этилди
(last modified Mon, 19 Jul 2021 09:38:25 GMT )
июл 19, 2021 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд қайд этилди
    Ўзбекистонда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд қайд этилди

Ўзбекистон ССВ мамлакатда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд ҳақида маълумот бериб сўнгги бир кунда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, шунингдек, 5 бемор вафот этганини эълон қилди.

18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Ўзбекистон ССВ хабарида.

Шунингдек кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди деб хабар қилган Кун сайти.

5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилди.