Ўзбекистон АҚШнинг афғон қочқинларини қабул қилиш ҳақидаги талабини рад этди
ЎЗбекистон Афғонистон фуқароларини вақтинчалик қабул қилиш тўғрисидаги Американинг талабини расмий равишда рад этди.
Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Афғонистоннинг шимолий чегараларида кескинликларнинг кучайиши, ушбу мамлакатнинг шимолий қўшни мамлакатлар томон афғон бошпана изловчи қочқинларнинг йўл олиши ҳамда Америкага сафар қилиш учун виза олишга навбатда тўрган 9 минг афғон фуқароларига бошпана бериш тўғрисидаги Вашингтоннинг талабини Тошкент расмийлари рад этишди.
Бу хабарга кўра, Афғонистон ишлари бўйича Ўзбекистон президентининг махсус намояндаси Исматуллоҳ Эргашев бу ҳақда бу масала Ўзбекистон учун ўта муҳимдир ва биз зудлик билан бу масала бўйича қарор қабул қила олмаймиз,-деб таъкидлади.
Эргашев Тошкент бошпана изловчи қочқинларни қабул қилиш зарурлиги тўҳрисидаги 1951 йилги конвенцияга имзо қуйгани йўқ ва бошқа томондан Ўзбекистон ўзининг ички қонунларида бошпана изловчи қочқинларни сақлаш учун ҳеч қандай қарор қабул қилгани йўқ, -дея қўшимча қилди.
Вашингтон Қозоғистон ва Тожикистон расмийлари учун бунга ўхшаш талабни йўллаган эди, аммо икки мамлакат бунга ҳеч қандай жавоб қайтаргани йўқ ва ушбу масала бўйича бирон-бир фикр билдирмгани йўқ.