июл 28, 2021 10:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 7 ой ичида 10 ярим мингдан зиёд шахслар доимий яшаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетишди
    Ўзбекистонда 7 ой ичида 10 ярим мингдан зиёд шахслар доимий яшаш учун бошқа давлатларга кўчиб кетишди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг январь—июнь ойларида 10,6 минг киши доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетган.

Ўзбекистон фуқароларининг энг кўпи — 7013 нафари Қозоғистонга кўчиб кетган. Ундан кейинги ўринларни Россия (2699 киши) ва Тожикистон (233 киши) эгаллади деб хабар қилди Дарё сайти..

2021 йилда доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 2019 ва 2020 йилларнинг мос даврига нисбатан кескин ошди. Ўша вақтларда бу кўрсаткич 4 минг ва 2,3 минг кишини ташкил этган.

Хусусан, Беларусга 28 нафар (2020 йилнинг мос даврида — 1 нафар), Украинага 103 (9), Молдовага 5 (0), Исроилга 77 (42), Тожикистонга 233 (14) нафар фуқаро кетган.

Ўзбекистонга кўчиб келганлар эса 2021 йил бошидан буён 992 нафарни ташкил этган. Бунда биринчи ўринни Қозоғистон (356 киши), иккинчи ўринни Тожикистон (214 киши), учинчи ўринни эса Россия (170 киши) банд қилган.

Қозоғистонда этник қозоқларни қайтариш бўйича дастур мавжуд. Репатриантлар оралманлар ёки қандаслар дейилади. Улар муайян имтиёзларга, масалан, иш ва уй-жой билан таъминланиш, пенсия олиш, университетлардаги квоталар ва бошқаларга эга бўлади.

 

Ёрлиқ