Россия ҳарбийлари яна Ўзбеикстоннинг “Термиз” полигонида
Россия ҳарбийлари ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келдилар.
Россия Марказий ҳарбий округ -қўмондонлигига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, ҳарбий ўқув-машғулотлар август ойининг бошида Афғонистон чегараси яқинидаги “Термиз” полигонидан бўлиб ўтади.
“Россия ва Ўзбекистон ҳарбий кучларининг қўшма ўқув-машқларида иштирок этиш учун, Марказий ҳарбий округ тинчликпарвар кучларининг махсус бўлинмалари Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида жамлана бошлади”, - дейилган хабарда.
Самаракнинг "Курумоч" аэропортила Россия ҳарбийлари керакли қурол-аслаҳа ва буюмларини Ил-76 ҳарбий транспорт самолётларига юклаб, барча божхона жараёнларини расмийлаштириб, Термизга учиб кетишди.
Ҳарбий машғулотларнинг амалий қисми бугун бошланади. Аскарлар марказий Осиё ҳудудининг яхлитлигини таъминлашга қаратилган ўқув-машқларини бажаришади, - дейилган хабарда.