Ўзбекистоннинг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда қулаган самолёт қисмлари ва камида бир инсон жароҳатланганлиги акс этган видео ва фотолар асосида, 15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди.
«Газета.uz»нинг Сурхондарёдаги манбаси икки нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилганлигини тасдиқлади.
Бу воқеадан бир кун олдин уч афғон аскари касалхонага ётқизилган. Катта эҳтимол билан, гап Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида хабар қилган уч ярадор афғон аскари ҳақида кетмоқда.
Беш нафар афғонистонликнинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Ярадорлар «кўкрак қафасининг пенетрал жароҳати, мия чайқалиши ва бошқалар» ташхиси билан тиббий муассасага ётқизилган, дея таъкидлади манба.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолётда бўлганлар парашют билан сакрашга муваффақ бўлган.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик ҳарбий хизматчининг касалхонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилмоқда. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Бу афғон самолёт билан қулаши боғлиқми ёки йўқми, маълум эмас.