Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий ва мудофаа лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i64542-Ўзбекистон_ва_Хитой_ҳарбий_ва_мудофаа_лойиҳалари_бўйича_ҳамкорлик_қилади
Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси бу мамлакат ва Хитой ўртасида ҳарбий техника ва технологиялар соҳасидаги янги ҳамкорилк лойиҳаларини кўриб чиқилишини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 21, 2021 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий ва мудофаа лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Хитой ҳарбий ва мудофаа лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси бу мамлакат ва Хитой ўртасида ҳарбий техника ва технологиялар соҳасидаги янги ҳамкорилк лойиҳаларини кўриб чиқилишини маълум қилди.

 Хитой Марказий ҳарбий кенгаши қурол -яроқ ва ҳарбий техникани ривожлантириш бош бошқармаси делегацияси Тошкентга келган. Ташриф чоғида  Ўзбекистон ва Хитой расмийлари  қурол-яроқ, техника  ва ҳарбий техника соҳасидаги ҳозирги ва келгусидаги ҳамкорилк лойиҳалари, уларни амалга ошириш муддатлари ва ҳамкорлик тизимли ривожланишини батафсил муҳокама қилишди.

Хабарга асосан, бу сафар доирасида, Хитой делегацияси Ўзбекистон мудофаа -саноат мажмуаси компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки мақсадли ҳарбий маҳслулотлар билан танишдилар.

 Хитой мамлакати Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва савдо ҳамкори бўлиб 2020 йилга келиб икки мамлакат ўртасидаги  савдо айланмаси   6,4 миллиард долларга етган.