сентябр 02, 2021 10:05 Asia/Tashkent
  • «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади
    «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади

ўзбекистон ТИВ-ига кўра, Толибон” ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан табриклади.

Ўзбекистон ТИВ хабарига таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллаган.

“Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз. Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз”, дейилади мактубда.

 

Ёрлиқ