Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлари июль ойидан буён илк марта камайди
(last modified Wed, 08 Sep 2021 05:15:02 GMT )
сентябр 08, 2021 10:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлари июль ойидан буён илк марта камайди
    Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлари июль ойидан буён илк марта камайди

Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 597 кишида коронавирус, 81 кишида пневмония аниқланиб, жами 7 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161108 (+597) нафарни ташкил этмоқда деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистонда 19 июлдан бери илк марта кунлик ҳолатлар сони 600дан кам бўлди, 50 кун олдин 585та янги ҳолат рўйхатга олинганди. Бунгача қаторасига тўрт кун давомида кунлик ҳолатлар сони 600-700 оралиғида бўлган, бир кун олдин 640 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1125 нафарни ташкил қилмоқда.

5 сентябрь куни 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24683тага етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 268 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18019 нафарни ташкил этди.

Ёрлиқ