Ўзбекистон «Толибон» томонидан муваққат ҳукумат тузилганини олқишлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i65062-Ўзбекистон_Толибон_томонидан_муваққат_ҳукумат_тузилганини_олқишлади
Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот тарқатди.
(last modified 2021-09-09T04:54:46+00:00 )
сентябр 08, 2021 14:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон «Толибон» томонидан муваққат ҳукумат тузилганини олқишлади
    Ўзбекистон «Толибон» томонидан муваққат ҳукумат тузилганини олқишлади

Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот тарқатди.

Спутник сайтига кўра, “Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди. Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, - дейилган баёнотда.

Куни кеча, 7 сентябрь куни толиблар* Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бош вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, Абдулғани Биродар унинг ўринбосари бўлади.