ДХХ: Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонлик наркокурьер қўлга олинди
-
ДХХ: Ўзбекистон чегарасини бузган афғонистонлик наркокурьер қўлга олинди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда чегара қўшинлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинганини Қалампир сайти хабар қилган.
Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ўтган Афғонистон фуқароси Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланган. Қўлга олинган афғонистонликнинг ёнида 9 кг 84 гр “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Шавкат Мирзиёев ҳам Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича тўхталиб, мамлакат чегарасини “наркобарон” бузиб ўтмоқчи бўлгани ҳақида гапирди. Давлат раҳбари ушбу вазиятда ўзбекистонлик бир аскар қаҳрамонларча ҳалок бўлганини маълум қилган.