Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди
(last modified Fri, 01 Oct 2021 09:45:24 GMT )
октябр 01, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон Президенти Тошкент иқтисодий форуми доирасида мамлакатда бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев ва  Анна Бьерде учрашувида, Ўзбекистон ва ушбу етакчи халқаро молия институти ўртасидаги стратегик шерикликнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Банк делегациясининг 2021 йил май ойида мамлакатга ташрифидан кейинги даврда ўзаро ҳамкорликда эришилган амалий натижалар мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, қўшма «йўл харита»си қабул қилинди ва бугунги кунда муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилди.

Ўрта шаҳарларни ривожлантириш, электр энергетикаси тармоғини модернизация қилиш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли шартларда қарз тақдим этиш маъқулланди.

Умуман олганда, бугунги кунда Жаҳон банкининг 4,8 миллиард долларлик молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган 26 та лойиҳа ҳамкорлик портфелини ташкил этади.

Шунингдек, камбағалликка қарши курашишнинг методологик асосларини тайёрлаш, хусусий секторнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналари ислоҳотини давом эттириш ва Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларнинг натижалари кўриб чиқилди.

Жаҳон банки ташаббуси билан ишга туширилган халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бўйича «Мамлакат платформаси» ўз самараларини бераётгани таъкидланди.

Ёрлиқ