Абдулазиз Комилов ва Венди Шерман Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
3 октябрда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерман билан учрашганида, Ўзбекистон-Америка кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.
АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Америка томони Ўзбекистонда кўзда тутилган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади деб хабар қилган Азон.уз сайти.
Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва АҚШ рсмийлари Афғонистонда кенг миллий ярашув ва инклюзив ҳукуматни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш, мамлакатда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.