Ўзбекистон ва Туркманистон ўртаисда электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолади
-
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртаисда электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолади
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида электр энергиясини яна бир йил давомида етказиб бериш бўйича ўзаро имзоланан битим кейинги йилга ҳам узайтирилди… Нархлар аниқ олдинги даражада сақланган деб хабар қилди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари.
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Туркманистоннинг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019—2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан имзолаган келишувига асосан амалга оширилиб келган деб хабар қилган Дарё сайти.
«2022 йилнинг январидан декабрига қадар электр энергиясини етказиб бериш ‘Туркманэнерго’ ва ‘Ўзбекистон миллий электр тармоқлари’ ўртасидаги навбатдаги қўшимча битим асосида амалга оширилади», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги етказиб бериладиган электр энергиясининг ҳажми ва нархини маълум қилишдан бош тортган. 2019 йил декабрь бошида қўшни республикадан икки кун ичида 14,9 миллион ва 15,4 миллион кВт/соат электр энергия импорти амалга оширилгани маълум қилинди.