октябр 09, 2021 16:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳукумати Кундуздаги терактни кескин қоралади
    Ўзбекистон ҳукумати Кундуздаги терактни кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги масжидда қурбонлари 50га, жароҳатланганлари эса 150 нафарга яқинлашган терактни “ғайриинсоний ҳужум” деб атаб, жабрланувчиларнинг оилаларига таъзия билдирди.

Ўзбекистон 8 октябр куни Афғонистон шимолидаги Кундуз шаҳрида масжидлардан бирида содир этилган қонли терактни кескин қоралади деб хабар қилган Кун сайти..

“Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.

Жума намози пайтида шиалар масжидида содир этилган терактда, сўнгги маълумотларга кўра, 50га яқин инсон ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 150га яқин.

Ёрлиқ