Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i66068-Ўзбекистонда_меҳнатга_лаёқатли_ёшдагилар_57_8_фоизни_ташкил_этади
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон доимий аҳолисининг 57,8 фоизни меҳнатга лаёқатли эканинини маълу қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 12, 2021 11:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади
    Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон доимий аҳолисининг 57,8 фоизни меҳнатга лаёқатли эканинини маълу қилди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,1 фоизга тенг.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этади. Доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн кишига ошган.