Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
октябр 22, 2021 10:19 Asia/Tashkent
21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.
МБ бошқарувининг бундан олдинги охирги йиғилиши 9 сентябрда бўлиб ўтганди ва унда ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.
Ёрлиқ