Жапаров ва Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табрикладилар
(last modified Tue, 26 Oct 2021 06:01:26 GMT )
октябр 26, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Жапаров ва Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табрикладилар
    Жапаров ва Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табрикладилар

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 25 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотида 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади.

Жапаров шунингдек Мирзиёевга сиҳат-саломатлик, масъулиятли давлат фаолиятида янада муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Икки давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, икки мамлакат ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ғалабаси билан қутлаб юборган телеграммасида қуйидагича ёзди: 

«Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва дўст Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти йўлидаги ҳукумат фаолиятига янада самарали, унинг қардош халқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман.

Сизнинг президентлик сайловларида ишончли ғалабангиз мамлакатни изчил ривожлантириш ва халқаро майдонда обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишингизни умумхалқ қўллаб-қувватлашининг яна бир ёрқин тасдиғидир.

Ишончим комилки, келгуси даврда сиз мамлакатга раҳбарлик қиласиз, қардош Ўзбекистон бу йўлда янги марраларни забт этади.

Сизнинг стратегик шериклик форматидаги Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва чуқурлаштиришга бўлган изчил интилишингизни юқори баҳолайман.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президентлик сайлови натижаларини эътироф этган ҳолда, ЕХҲТ қўшма миссияси баёнотига қўшилишини билдирди. 

"Биз ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиясининг овоз бериш жараёнлари тинч ўтгани ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги ҳақидаги фикрларига қўшилган ҳолда, ЕХҲТ миссиясининг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатлари эътиборга олинмагани ҳақидаги баёнотлари борасида ҳам ҳамфикрмиз. дейилган баёнотда.

 

Ёрлиқ