ноябр 16, 2021 11:16 Asia/Tashkent
  • Эртага ўзбек-қозоқ ҳарбийларининг Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида машғулотлари бошланади
    Эртага ўзбек-қозоқ ҳарбийларининг Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида машғулотлари бошланади

17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон жанубида, Термиз тумани полигонида Қозоғистон-Ўзбекистон ҳарбийлари “Hamkorlik-2021” қўшма машғулотларини ўткеазадилар.

Қўшма маневрлардан мақсад — қўшма вазифаларни ҳал этишда икки қардош давлат -Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучларининг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлиги даражасини оширишдан иборат. деб хабар қилган Қалампир сайти.

Машғулотларда Қозоғистон томонидан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этади, уларга кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик дронлар жалб этилади. 

Қозоғистон бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги вазифаларига қидирув ва разведка операциясини ўтказиш, душманнинг олдинги отрядларини йўқ қилишда жанговар қўриқлаш бўлинмаларининг ҳаракатларини машқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш, ярадорларни ва ишдан чиққан техникани эвакуация қилиш киради.

Ёрлиқ