ноябр 27, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг давлат қарзи 25,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда
    Ўзбекистоннинг давлат қарзи 25,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда

Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 25,3 миллиард долларни ташкил қилгани ва давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,4 фоизгача пасайганини Ўзбекистон Молия вазирлигининг 3-чорак бўйича давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида келтирилган.

Ўзбекистон Давлат ташқи қарзи ўтган чорак билан таққослаганда 939,8 миллион долларга ошган — 22,7 миллиард долларга етган (ЯИМга нисбатан 34,4 фоиз). Ушбу маблағларнинг 16,3 миллиард доллари Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз бўлса, 6,4 миллиард доллар Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган.

Давлат ички қарзи қолдиғи 2021 йилнинг июль—сентябрь ойларида 173,6 миллион долларга ошган —  2,6 миллиард долларга етган (ЯИМга нисбатан 4 фоиз). Ушбу маблағларнинг 4 триллион сўми давлат қимматли қоғозлари, 2,2 миллиард доллари давлат кафолатлаган ва ички мажбуриятлар бўйича бюджетдан қайтарилган қарз ҳисобланади.

2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 2021 йилнинг учинчи чорагида 6,9 фоизни ташкил этган бўлса, АҚШ долларидаги давлат қарзи қолдиғи 4,6 фоизга ошган.

Давлат қарзининг асосий қисми олдингидек бюджетни қўллаб-қувватлашга (5,6 миллиард доллар), электр энергиясига (3,2 миллиард доллар) ва нефть-газ соҳасига (2,8 миллиард доллар) йўналтирилмоқда. Январь—сентябрь якунлари бўйича давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб, 1,64 миллион долларга етган.

Ҳисоботда, шунингдек, ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳам санаб ўтилган.

Ёрлиқ