Ўзбекистоннинг Денов туманида кучли портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган
(last modified Tue, 07 Dec 2021 06:44:32 GMT )
декабр 07, 2021 11:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Денов туманида кучли портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган
    Ўзбекистоннинг Денов туманида кучли портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.

7 декабрь куни соат 03:57да Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган деб хабар қилган Кун сайти..

“30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган”,  дейилади Ўзбекистон вазирлик маълумотида.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.