Шавкат Мирзиёев Жанубий кореяга ташрифини якунлаб Тошкентга қайтиб келди
(last modified Sun, 19 Dec 2021 06:08:17 GMT )
декабр 19, 2021 11:08 Asia/Tashkent
  • Шавкат мрзиёев Жанубий кореяга ташрифини якунлаб Тошкентга қайтиб келди
    Шавкат мрзиёев Жанубий кореяга ташрифини якунлаб Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказганидан кейин Тошкентга қайтиб келди.

Бизнес форумда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Син Ук, Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Кристофер Ку, Корея Эксимбанки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), «SK Ecoplant», «Posco», «Samsung», «SK Nexilis», «Youngone», «KIA Motors», «K-water», «KT-Net» ва кўплаб бошқа компаниялар раҳбарлари қатнашдилар.

Бундай эътибор ва тизимли ишлар натижасида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш икки баробарга ортиб, 2,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётида Кореядан йўналтирилган тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди. Кейинги беш йилда Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокидаги корхоналар сони икки баробар кўпайди. Бугун улар мингтадан ортиқ. Корея компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда умумий қиймати 9 миллиард доллардан зиёд 52 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда», - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев Корея компанияларини биргаликда янги, кенг кўламли ташаббусларни ишлаб чиқишга чақирди.

Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик учун яратилган шароитларни юксак баҳолади ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди.

Учрашувда Корея компаниялари билан ҳамкорликда рақамлаштириш, “яшил” энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, геология соҳалари ва бошқа кўплаб йўналишларда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тегишли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга топшириқ берди.