Ўзбекистон Афғонистонга ўнлаб вагонда гуманитар ёрдами жўнатди
(last modified Thu, 23 Dec 2021 06:30:17 GMT )
декабр 23, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга ўнлаб вагонда гуманитар ёрдами жўнатди
    Ўзбекистон Афғонистонга ўнлаб вагонда гуманитар ёрдами жўнатди

23 декабрь куни Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон поезди Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнаб кетган. 63 вагондаги инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат.

Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистон афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами юборганди.

Ёрлиқ