Январ 09, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон туризм вазири Эроннинг маданий мерос, туризм ва қўл ҳунармандчилиги вазирига миннатдорчилик билдирди
    Ўзбекистон туризм вазири Эроннинг маданий мерос, туризм ва қўл ҳунармандчилиги вазирига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон республикаси туризм ва спорт вазири йўллаган мактубида Эроннинг Маданий меос , утризм ва қўл ҳунармандчилиги вазирининг ҳимоятларини олқишлади.

Ўзбекистоннинг туризм ва спорт вазири Азиз Аббулҳакимов  Эрон Маданий мерос, туризми ва қўл ҳунармандчилиги вазири Изатуллоҳ Зарғомийга Самарқанд шаҳрини 2023 йилда  БМТ жаҳон Бош Ассамблеясининг 25- сессияси ўтказиладиган жой сифатида танлаш хусусидаги  саъй -ҳаракатлари учун қўллаб-қувватлаган мактубини олқишлаб унга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон туризм вазири ўз мактубида  Эрон ҳукуматнинг Самарқанд шаҳри сайланишини қўллаб- -қувватлаш тўғрисидаги қарорини икки давлат ўртасидаги дўстона ва мукаммал муносабатларининг яққол далили сифатида биламиз деб  қайтд этди.

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотнинг 24-Бош ассамблеясида Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри  2023-йилги туризм пойтахти сифатида танланди.

Самарқанд биринчи марта Жаҳон туризм ташкилоти 25-Бош ассамблеясига мезбонлик қилади.

 

Ёрлиқ