Абдулазиз Комилов ва Рашид Мередов икки мамлакат ўртасидаги шериклик истиқболларини муҳокама қилди
10 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари суҳбати чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар қилган Кун сайти.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.
Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Қайд этилишича, ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.