Толибон: Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл Мозори Шариф, Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади
(last modified Fri, 21 Jan 2022 09:43:27 GMT )
Январ 21, 2022 14:43 Asia/Tashkent
  • Толибон: Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади
    Толибон: Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади

Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналиши Толибон ҳукумакти томонидан тасдиқланди

Толибон муваққат ҳукумати  матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний  бу теми  бу темир йўл Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади деб ёзди..

Самангоний твиттердаги постида акс этмаган маршрутнинг қисми аллақачон келишилган - Парвон вилояти орқали Кобулга, у ердан Жалолободга ва “Торхам” назоратдан ўтиш пунктига деб ёзганини Спутник сайти келтирган..

“Россия темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда, 29 октябр куни музокаралар ўтказилди, унда Кобулгача маршрут йўналиши ҳам муҳокама қилинди.

Бироқ, ҳозирча Россиянинг Кобулдаги элчихонаси хавфсизлик ва маблағ йўқлиги сабабли темир йўл лойиҳасини амалда амалга ошириш истиқболларини кўрмаяпти.

Ўтган йилнинг 29 октябрда РЖД ва ЎТЙ вакиллари онасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган учрашувда компаниялар вакиллари трансафғон темир йўли қурилишида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди.

Афғонистон ҳудуди орқали ўтадиган янги "Мозори-Шариф - Қобул - Пешавар" темир йўли Европа Иттифоқи давлатларини Россия, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаш имконини беради.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд $ни ташкил қилади. Магистралнинг умумий узунлиги 573 км, транзит салоҳияти эса 20 млн тн ни ташкил қилади.

Ёрлиқ