Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуманида қатнашди
(last modified Wed, 26 Jan 2022 04:40:00 GMT )
Январ 26, 2022 09:40 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуманида қатнашди
    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуманида қатнашди

Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида

Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Мамлакатлар етакчилари Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди, кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва келгуси истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди деб хабар қилди Кун сайти.

Давлат раҳбари ўз нутқи аввалида иштирокчиларни юбилей сана билан муборакбод этиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик муносабатлар ўтган даврда жадал ва барқарор тус олганини таъкидлади.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишларини баён этар экан, Шавкат Мирзиёев тўсиқларсиз савдони таъминлаш ҳамда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришнинг умумий маконини шакллантиришга қаратилган Янги «Хитой – Марказий Осиё» иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Ўзбекистон президенти Хитой–Марказий Осиё йўналишида узлуксиз юк оқимини таъминлаш ва трансминтақавий логистика тармоқларини ривожлантириш учун тизимли ечимлар ишлаб чиқиш муҳим эканини қайд этди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни 2022 йилдаёқ бошлаш таклиф этилди.

Шавкат Мирзиёев саммит иштирокчилари эътиборини рақамли технологияларни кенг жорий қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратди. IT-парклар негизида «Интеллектуал ипак йўли» қўшма платформасини яратиш таклиф қилинди.