Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида электр энергиясида узилишлар кузатилиши кутилмоқда?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i69722-Ўзбекистоннинг_Фарғона_водийсида_электр_энергиясида_узилишлар_кузатилиши_кутилмоқда
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, 20 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қилган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 20, 2022 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида электр энергиясида узилишлар кузатилиши кутилмоқда?
    Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида электр энергиясида узилишлар кузатилиши кутилмоқда?

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, 20 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қилган.

Спутник хабарига кўра, соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Таъмирлаш ишлари билан баҳор мавсумида водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилиши таъкидланмоқда.